Шу кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида RUMI Games анъанавий халқаро спорт ўйинлари ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Бешинчи бор ташкил этилган спорт мусобақасида Ўзбекистон вакиласи Дарья Матафанова велоспортнинг Критериум пойгаларида кумуш медаль совриндори бўлди. Шу тариқа, Дарья ўтган йилги мазкур спорт ўйинларида қайд этган натижасини янада яхшилашга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил бўлиб ўтган мусобақаларда Дарья Матафанова бронза медали совриндори бўлган эди.
Изоҳ (0)