Президент Барак Обама Америка сиёсатига бағишланган конференциядаги чиқишида жаҳон иқтисодиёти учун қоидаларни айнан АҚШ белгилаши лозимлигини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Чиқишнинг асосий қисми АҚШнинг «ўрта синф учун жуда муҳим» бўлган давлатлар билан алоқаларига бағишланган. Унинг фикрича, АҚШ глобал миқёсда рақобат қилишга мажбур ва агар бошқа давлатларда ўзгача механизмлар бўлса, бу АҚШ учун ишлашига амин бўлиши лозим. Обаманинг сўзларига кўра, Вашингтон шунчаки хорижда Америка бизнеси учун одил шароитлар бўлишини истайди.
«Шунинг учун ҳам мен жаҳон иқтисодиёти қоидаларини Америка ёзиши лозим, деб ҳисоблайман. Биз буни бошқа бировга қолдира олмаймиз. Агар биз савдо қоидаларини ёзмасак, бошқа кимдир ёзади, Хитой ёзади», — деди Обама.
Изоҳ (0)