2015 йил биринчи чораги якунлари бўйича жаҳон автомобиль бозорида Япониянинг Toyota, Германиянинг Volkswagen ва АҚШнинг General Motors компаниялари етакчилик қилмоқда, деб хабар берди Bloomberg.
Toyota компаниясида 2015 йилнинг даслабки уч ойида 2,5 фоизга пасайиш кузатилишига қарамасдан 2,5 миллион, Volkswagen 2,49 миллион, GM 2,42 миллион дона автомобиль сотган. 2014 йил якунлари бўйича Volkswagen Toyota’дан 90 мингта автомобиль кўп сотиб, биринчиликни қўлга киритган эди.
Toyota ўзининг йўлтанламас автомобиллари, RAV4 ва Lexus NX билан АҚШ бозорида етакчилик қилган бўлса, Volkswagen арзон йўлтанламас автомобиллари билан Хитой бозорида одимламоқда.
Изоҳ (0)