Аввал хабар берилганидек, Чили ҳудудидаги энг хавфли вулқонлардан бири – Кальбуко уйғонди. Охирги марта у 1972 йили отилиб чиққанди. Meduza нашри вулқон отилиши акс этган фотосуратлар жамланмасини тақдим этди.
Чили ҳукумати хавф-хатарнинг «қизил» даражасини эълон қилган ва 1,5 мингдан ортиқ аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчирган. Маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга вулқондан камида 20 километр масофага узоқлашиш ва унга яқинлашмаслик ҳақида кўрсатма берилган, ҳудудда барча фуқаролик авиапарвозлари вақтинча бекор қилинган.
Изоҳ (0)