Наманган вилоятида истиқомат қилувчи 29 ёшли фуқаро оилали бўлса ҳам бирор ишнинг бошини тутмади. У осон пул топиш мақсадида Қирғизистон Республикасида яшовчи шахс билан танишиб, савдо бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Келишувга кўра, унинг ҳамкори аравада 48 миллион 760 минг сўмлик кийим-кечакларни чегарагача олиб келадиган бўлди. Бироқ зийрак чегара посбонлари уларга ҳалал берди: наманганлик ҳуқуқбузар ашёвий далил билан қўлга олинди.
Суд ҳуқуқбузарни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топди ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ашёвий далил сифатида олинган кийим-кечаклар давлат фойдасига ўтказилди.
Изоҳ (0)