2015 йил 22 апрель куни Бухоро шаҳридаги 5-кичик ноҳияда жойлашган «Қамиш бар» ресторанидан ёнғин келиб чиқиши оқибатида бино бутунлай ёниб кетди, деб хабар бермоқда «Восточний экспресс».
Ёнғин кундузги соат 3 ларда ресторан ошхонасида бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилиши сабаб бўлган. Ошхонада кўплаб электр ускуналари, носоз печлар ва газ баллонлари бўлгани ёнғиннинг бутун бинога тарқалишига олиб келган.
Расмий маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида рестораннинг уч нафар ходими жабрланган бўлиб, улар шифохонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда, ўт ўчирувчилар ёнғин жойини тозаламоқда.
Вилоят ҳокими Муҳиддин Эсанов ёнғин оқибатларини бартараф этиш бўйича фавқулодда комиссия тузишга кўрсатма берган. Комиссия ташкил этилган тергов доирасида иш ҳолатларини батафсил ўрганиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)