Профессионал бокснинг WBA йўналиши доимий чемпионлик камари соҳиби бўлмиш ўзбекистонлик Руслан Чагаевнинг жамоаси пуэрто-риколик Фрес Окендони судга бериб, ундан 225 минг доллар миқдорида жарима ундирмоқчи. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
2014 йилнинг июнь ойида Чагаев Окендони Грознийда очколар бўйича мағлубиятга учратганди. Ўшанда Окендо жангдан кейин допинг тестдан ўта олмаганди.
Чагаевнинг промоутери Дугазаев берган маълумотга кўра, Окендо Москва судига берилган. Боксчини WBA раҳбарияти ҳам дисквалификация қилган. Допингда қўлга тушгани сабабли Окендо 225 минг долларни қайтариб бериши лозим.
Изоҳ (0)