«Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти мавсум якунига кўра ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда испан нашрларига таяниб, «Uff.uz» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, агар «Реал» бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмаса, италиялик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мадридликлар иккита мусобақада соврин учун курашмоқда. Миллий чемпионатда улар «Барселона»дан икки очко ортда қолганча, иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)