«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 70 йиллигига бағишланган почта маркалари туркуми 2015 йил 22 апрелдан муомалага киритилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» АЖ расмий сайтида хабар берилди.
Туркум 2 та почта маркаси ва 1 та купондан иборат занжир кўринишида чоп этилган.
Почта маркаларида Мустақиллик майдонида жойлашган «Мотамсаро она» ҳайкали ҳамда ёш авлоднинг Иккинчи жаҳон уруши ветеранларини тантанали равишда табриклаётгани тасвирланган. Занжирнинг купон қисмида эса мангулик олов, ўзбек тили лотин алифбосида «9 май – Хотира ва қадрлаш куни» сўзлари ва Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши мардонавор курашда вафот этган қаҳрамонларимизнинг рўйхатли китоби тасвирланган.
Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Перфорацияси тароқсимон. Почта маркаларнинг ўлчами 42х30 мм. Дизайнер – Юсупалиев У. Адади 10 минг нусха. Идентификация рақамлари берилган:
1111. «Мотамсаро она» ҳайкали Номинали – 1000 сўм;
1112. «Уруши ветеранларини тантанали табриги» Номинали – 1200 сўм.
Изоҳ (0)