АҚШнинг Оклахома штатида жойлашган Талас шаҳрида маст ҳолатдаги икки кишининг Android ёки Apple смартфони яхшилиги устида тортишуви қонли муштлашув билан якунланди, деб хабар бермоқда The Smoking Gun.
Полиция маълумотларига кўра, қўшнилар Хайро Мендес ва Элиас Асведо бу борада 17 апрель куни автотураргоҳда тортишиб қолган. Асведо пиво шишаси билан Мендесга зарба бергач, муштлашув бошланган. Улардан қайси бири Apple, қайсиси Android ишқибози эканлиги маълум эмас.
Улар қўлга олинганда қонга ботган ва турли жароҳатлар олган бўлган. Шифохонада уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилган. Муштлашувни бошлаган 21 ёшли Авседо ҳибсга олинган. Қуролли ҳужумдан ташқари у иммиграция ва божхона қонунчилигини бузганликда ҳам гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)