«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гал Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Челси»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Uff.uz».
«‘Манчестер Юнайтед’ ҳақиқий жамоага айланиб бормоқда. Ўйинимизда барқарорлик юзага келяпти. Эндиликда ана шундай ўйинни 90 дақиқа давомида кўрсатишга интилишимиз керак. Биз алоҳида футболчиларнинг маҳорати туфайли эмас, балки жамоавий ўйин эвазига натижага эришяпмиз.
Бу жуда ҳам муҳим. ‘Челси’ билан солиштирганда, футболчиларнинг бўйи борасида улар биздан устун. Ҳар қандай баскетбол мураббийи 1-2 сантиметр ҳам катта аҳамият касб этишини таъкидлайди. Футболда ҳам бўй муҳим. Чунки голларнинг учдан бири бош билан урилади», – деди Ван Гал.
Изоҳ (0)