Украина Ички ишлар вазирлиги «Нетешинский вестник» нашри бош муҳаррири Олга Морознинг ўлими юзасидан «қасддан қилинган қотиллик» бўйича жиноят иши қўзғатди, деб хабар бермоқда «РБК—Украина».
Қайд эитлишича, аёл ўлими сабаби суд-тиббиёт экспертизасидан кейингина аниқланган. Ҳозирда тан жароҳати етказилиши механизми ва вақти ўрганилмоқда. Милиция қотилликнинг бир нечта версийларини кўриб чиқмоқда. Жиноят кундалик турмуш асносида ёки муҳаррирнинг касби билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлиши мумкин.
«Нетешинский вестник» бош муҳаррири Олга Морознинг жасади ўз уйидан 15 март куни топилган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, уйдан баъзи моддий бойликлар йўқолган.
Изоҳ (0)