Жиззах махсус индустриал зонасида Auto pad systems масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонаси иш бошлади. Корхона енгил ва юк автомашиналари учун тормоз колодкалари ишлаб чиқаришга йўналтирилган, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Қўшма корхона раҳбари Ш. Ғуломовнинг айтишича, ҳар ойда енгил автомобиллар учун 30 мингта, юк машиналари учун эса 20 тонна колодка етказиб берилади. Бундан ташқари, бурғулаш техникалари ва тоғ-кон металлургияси соҳасида қўлланилаётган улкан юк машиналари, автобус, шунингдек, поезд ва метрополитен вагонлари учун ҳам колодкалар тайёрлаш имконияти мавжуд.
Auto pad systems маҳсулотлари Golden бренди остида истеъмол бозорига чиқарилмоқда. Замонавий жиҳозланган корхонада айни пайтда 50 га яқин киши иш билан таъминланган.
Изоҳ (0)