Россия президенти Владимир Путин мамлакат аҳолиси билан тўғридан-тўғри эфирдаги мулоқот вақтида Москва империяни қайта тикламоқчи эмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Унинг сўзларига кўра, Евроосиё иттифоқи тузилиши қўшни давлатларни Россияга «тортиш» эмас, балки аҳоли фаровонлигига эришишга йўналтирилган. «Биз империяни қайта тикламоқчи эмасмиз. Бизни доим айблашга уринишади, лекин бизда бундай мақсад йўқ», − деди Россия президенти.
Шунингдек, Путин бутун дунё интеграция йўлидан боришини ва Россия ҳам истисно эмаслигини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, Россия ҳукумати империяга эмас, интеграцияга интилмоқда.
Изоҳ (0)