2015 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Махсус вакили Лю Гучангни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда ХХР элчиси Сун Лицзе иштирок этди.
Изоҳ (0)