Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги боғлардан бирида 12 апрель куни 21 жуфт итнинг оммавий тўйи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда PR Newswire. Маросимда итлардан ташқари уларнинг хўжайинлари ва кўплаб меҳмонлар қатнашган.
Баъзи хўжайинлар ўз итларини спорт кабриолетларида ва лимузинларда олиб келган. Келин-итларга оқ кўйлак, куёв-итларга эса костюм ва капалак-бўйинбоғ кийдирилган. Тўй гувоҳномаси итларнинг хўжайинларига берилган.
Маросимда гувоҳ сифатида бир неча Олимпиада чемпионлари қатнашган. Tantaналарни Пекин Тўй хизматлари соҳаси қўмитаси директори Ши Кангнинг бошқариб борган.
Изоҳ (0)