14 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради «Uz24.uz» «Sayyod.com»га таяниб.
Мазкур тадбирда Маҳмуд Номозовнинг «Бахшиёна» ва «Юлдузлар шамоли» (муаллиф Маҳмуд Номозовнинг укаси Мусулмон Намоз) китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, «Бахшиёна» китоби ўқув қўлланма сифатида бўлиб, ундаги қўшиқ матнлари ноталари билан берилган. Китоб муқовасига ушбу қўшиқлар ёзилган диск ҳам бириктирилган. «Юлдузлар шамоли» китобида эса Маҳмуд Номозовнинг ҳаёти ва ижоди ҳикоя қилинади.
Изоҳ (0)