Хитой Тайпейи пойтахти Тайбе шаҳрида таэквондо WTF бўйича ўсмирлар, ёшлар ҳамда паратаэквондо бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Қитъанинг етакчи спортчилари қатори Ўзбекистоннинг ўсмир ва ёшлари ҳам Осиё биринчилиги медаллари учун баҳс олиб боряпти, деб хабар беради Olamsport.com.
Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этяпти. Жумладан, 68 килограмм вазн тоифасида даянга чиққан Нигора Турсунқулова финалга қадар етиб бориб, кумуш медаль билан тақдирланди.
63 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Пан Влада, 73 кг вазндаги Шаҳбоз Шофайзиев ҳамда 78 килограмм вазнда Ўзбекистон спорт шарафини ҳимоя қилган Сайидолим Нуъмонов бронза медалига сазовор бўлди. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1 та кумуш, 4 та бронза медали бор.
Изоҳ (0)