Ливиядан Италияга кетаётган кема Ўртаер денгизида ҳалокатга учраши оқибатида 400 нафар муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда Save The Children ташкилотига асосланиб Reuters хабар бермоқда.
Омон қолиб, бошқа кемага кўчирилган ва Италия портига олиб келинганларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг орасида жуда кўп ёшлар бўлган. Қайд этилишича, бортида 550 киши бўлган кема денгизга чиққанидан бир сутка ўтиб ағдарилиб кетган.
Маълум қилинишича, 2014 йилда Европага етиб олиш учун йўлга чиққан 3 мингдан ортиқ муҳожир Ўртаер денгизида ҳалок бўлган. Йил давомида Ўртаер денгизи орқали жами 207 мингдан ортиқ муҳожир Европага ўтиб олган. Бу 2011 йилги кўрсаткичдан уч марта кўпдир.
Изоҳ (0)