Украинанинг «Говерла» клуби ҳужумчиси Максим Шацких мураббийлик курсида таҳсил ола бошлади. Футболчининг айтишича, унинг бу қароридан «Говерла» бош мураббийи Вячэслав Грозний бехабар, деб маълум қилди «Uff.uz».
«Мураббийлик курсида ўқиётганимга Вячэслав Грозний қандай муносабатда бўлди? Менимча у бу ҳақида ҳали билмайди.
У нима ҳам дерди? Бунинг қандай ёмон томони бор? Мен футболчилик фаолиятимни якунламоқчи эмасман, шунчаки қўшимча тарзда мураббийлик ишини ҳам ўрганмоқчиман. Барибир қачондир бу ишни қилишим керак бўларди», – деди Шацких.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Максим Шацких «Говерла»да 10 ойдан буён маош олмаганини айтган эди.
Изоҳ (0)