КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг рафиқаси, Шимолий Кореяда таниқли қўшиқчи бўлган Ли Соль Чу 2015 йилда илк марта кенг жамоатчилик олдида пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Ким Чен Ин ва Ли Соль Чунинг футбол стадиони трибунасида тургани акс этган фотосурат мамлакатнинг марказий газетаси − «Нодон синмун»нинг бош саҳифасида чоп этилган.Бунгача Ли Соль Чу сўнгги марта 2014 йил 17 декабрь куни Ким Чен Ирни хотирлаш маросимида омма олдида кўриниш берган. Кўринмай қолгани туфайли Ғарб матбуоти бир неча марта Ким Чен Ин ундан воз кечгани ҳақида тахмин билдирган.
Изоҳ (0)