Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашидан маълум қилишларича, жорий ёз мавсумида 30 мингдан зиёд болани дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган. «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида 20 минг нафарга яқин эҳтиёжманд, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари соғломлаштирилади, деб хабар беради ЎзА.
Бунинг учун вилоятнинг тоғли, баҳаво ҳудудларидаги 18 оромгоҳ ва таълим муассасаси қошида ташкил этилган юздан ортиқ кундузги соғломлаштириш масканларида барча шароит яратилмоқда.
Ўзбекистонда давом этаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида оромгоҳлар ҳудудида 10 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони мавжуд бўлган оромгоҳларда сабзавот ва полиз экинлари экилди.
Хусусан, Бўстонлиқ туманидаги «Қуёшли» болалар соғломлаштириш оромгоҳида жорий йил ёз мавсумида 2000 га яқин ўғил-қизнинг ҳордиқ чиқариши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)