Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида янги маданият маркази фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz» «Ўзбекистон овози» газетаси сайтига таяниб.
Қайд этилишича, маданият маркази аҳолининг талаби билан туман ҳокимлиги маҳаллий бюджетдан ажратган 650 миллион сўм маблағга қурилган.
Бинода 400 ўринли томошалар зали, мусиқа, рақс, тикувчилик, мусаввирлик тўгараклари мавжуд. Бу маданият маркази нафақат «Нурафшон» маҳалласи, балки атрофдаги ўнлаб қишлоқлар аҳолиси учун ҳам хизмат қилади.
Маданият марказининг очилиш маросимига бағишланган тадбирда Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди.
Изоҳ (0)