Россия чемпионатининг 23-турида «Краснодар» «Кубан»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди, деб хабар беради «Uff.uz».
Ўйинда «Краснодар» барча жабҳада «Кубан»дан устунлик қилди. Тўпга эгалик қилиш – 52 фоиз – 48 фоиз, аниқ тўп узатишлар – 487 (80 фоиз аниқ) – 286 (56 фоиз аниқ), дарвоза томон йўлланган зарбалар – 9 (8 аниқ) – 8 (2 аниқ).
Владислав Игнатев, Павел Мамаев ва Роман Широков уч мартадан зарба йўллади. Широковнинг ҳар уч зарбаси ҳам аниқ йўлланди.
Марат Измайлов эса энг кўп узатмани амалга оширди – 59 та. Энг аниқ тўп узатмалари эса Одил Аҳмедовга тегишли. Унинг 88 фоиз тўп узатмалари аниқ чиқди.
Изоҳ (0)