АҚШ президенти Барак Обама Панамада бўлиб ўтаётган Америкалар саммитида АҚШ ва Кубанинг яқинлашуви Ғарбий яримшар тарихидаги ўта муҳим воқеа эканлигини эътироф этди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«АҚШнинг Кубага нисбатан янги сиёсати бутун минтақа учун бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Президент Кастро ва мен ушбу форумда биргаликда ўтиришимизнинг ўзи тарихий вазиятдир», − деди Обама.
Унинг сўзларига кўра, яқинлашувдан Вашингтон ва Гавана бирдек фойда олади. Шунингдек, Обама АҚШ келажак ҳақида ўйлаётганини ва мафкурага ёпишиб олмаганини таъкидлади.
Изоҳ (0)