11 апрель куни Ўзбекистон олий лига жамоалари 4-тур учрашувларини бошлади, деб хабар беради Uff.uz.
Тақвимга кўра, дастлаб мухлислар «Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах), «Металлург» (Бекобод) – «Нефтьчи» (Фарғона), «Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд), «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Андижон» (Андижон) жамоалари баҳсига гувоҳ бўлиши козда тутилган эди.
Яна учта ўйин 12 апрелда бўлиб ўтиши белгиланган. Унда «Машъал» (Муборак) – «Олмалиқ» (Олмалиқ), «Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) ҳамда «Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши) жуфтликлари майдонга чиқади.
Мазкур тўртинчи турни якунлаб берувчи «Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент) баҳси эса 13 апрель куни ўтказилади.
Шу ўринда мухлислар учун ўзига хос янгиликни билдириб ўцак, Навоий вилояти ҳокимлиги, «Қизилқум» ПФК ва Ўзбекистон телерадиокомпанияси ҳамкорлигида Навоий шаҳрида бўладиган «Қизилқум» — «Пахтакор» жамоалари баҳси илк маротаба ойнаи жаҳон орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
Учрашув Навоий шаҳридаги Умид қўрғонида қад ростлаган «Ёшлар» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. «Спорт» телеканали орқали жонли намойиш этиладиган мазкур ўйинни Зафар Имомхўжаев ҳамда Раҳмонқул Болтаев биргаликда шарҳлаб боради.
Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» — «Пахтакор» учрашуви 12 апрель куни соат 17:30 да бошланади.
Изоҳ (0)