Қарши шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнир ўз якунига етди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада ўзбекистонлик Сабина Шарипова ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Olamsport.com.
Икки сет давом этган финал баҳсида Шарипова россиялик Ксения Ликинани ортиқча қийинчиликсиз 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Сабина Шарипова Қаршидаги турнир давомида фақат россиялик теннисчилардан устун келди. У аввалига Екатерина Яшинани 4:6, 6:3, 6:0, иккинчи даврада Любовь Васильевани 6:1, 6:3, чорак финалда Валентина Ивахненкони 6:2, 6:4, ярим финал учрашувида эса турнирда тўртинчи рақам остида ҳаракат қилган Анна Прибиловани 7:5, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Изоҳ (0)