Туркия прокуратураси Франциянинг Charlie Hebdo газетаси карикатураларини чоп этган Cumhuriyet газетасининг икки нафар журналистига нисбатан айблов эълон қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Газетада чоп этилган карикатуралар оммавий тарзда диний қадриятларни оёқости қилади», − дейилади прокуратура баёнотида. Айблов хулосасига кўра, журналистларни 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш талаб қилинган.
Қайд этилишича, Cumhuriyet газетаси 2015 йил 7 январь куни Парижда бўлиб ўтган воқеалардан кейин Charlie Hebdo газетаси карикатураларини қайта чоп этган Туркиянинг бешта нашридан бири бўлган.
Изоҳ (0)