Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармасига 28 ёшли хусусий тадбиркор мурожаат қилиб, Lacetti русумли автомашинасида ўтирган вақтида олдига номаълум шахслар келиб, уни уриб, тан жароҳати етказиб катта миқдордаги пулларини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб олти нафар фуқаро содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди. Уларнинг уч нафари муқаддам судланган шахслар эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)