Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ИИБга бир фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг уйидан маълум миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган, деб ёзади ИИВ матбуот хизмати.
Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида мазкур ўғриликни шу туманда яшовчи, 20 ёшли шахс уйга эркин йўл билан кириб содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)