7 апрель куни Северодвинскдаги «Звёздочка» заводида ёнишни бошлаган «Орёл» атом сувости кемаси билан боғлиқ вазият ҳақида Владимир Путинга хабар етказилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, ҳали қандайдир хулоса чиқаришга эрта, чунки ёнғиннинг аниқ сабаблари маълум эмас.
Қайд этилишича, заводда таъмирдан ўтаётган ядро сувости кемасида пайвандлаш ишлари чоғида ёнғин келиб чиққан. Ҳозирда 40 квадрат метрдаги ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.
Изоҳ (0)