8 апрель куни Россия Федерацияси президентининг замонавий ва ноодатий дизайнга эга янги версияси ишга тушди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, сайт тузилмаси такомиллаштирилган. Президент маъмурияти иши ва тузилмаси ҳақидаги маълумотларни олиш учун алоҳида «Государство» сайтига ўтиш шарт эмас, энди бу «Kremlin.ru» бўлимларидан бирига айланди. Портал мобил телефон, планшет ва йирик мониторларга автоматик равишда мослашади.
Шунингдек, Россия президенти сайтининг барча версиялари архивда жамланган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, сайтнинг янги версияси билан Владимир Путин танишиб чиққан ва унинг фикрлари ҳам инобатга олинган.
Изоҳ (0)