Польшанинг Idea Bank банки дунёдаги илк кўчиб юрувчи, автомобилга ўрнатилган банкоматларни ва депозит нуқталари хизматини таклиф эта бошлади, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Бунинг учун банк BMW i3 электромобили орқа ўриндиғи ўрнига керакли ускуналарни ўрнатган. Ушбу хизмат кичик компанияларга ўз молиявий ишларини қулай бошқаришга ёрдам бериши айтилмоқда.
Банк бошқарув раиси Ярослав Августинякнинг сўзларига кўра, Idea Bank мижозларининг 45 фоизи асосан кичик компаниялар хўжайинлари бўлиб, банк бўлимларига фақатгина тўловни амалга ошириш ва нақд пул олиш учун боради. Улардан 80 фоизи бунинг учун шахсан ўзи бориб, ҳафталик операциялар учун бир неча соат сарфлайди. Янги хизмат ушбу жиҳатни қулайлаштириш учун йўлга қўйилган.
Изоҳ (0)