Ўзбекистон Таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти томонидан терма жамоанинг уч нафар етакчи таэквондочиси – Дмитрий Шокин, Никита Рафалович ва дунё рейтингида ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб турган Жасур Бойқўзиевга ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар тантанали равишда топширилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда терма жамоамиз Рио-2016 Олимпиадасига энг муҳим рейтинг очколарини тақдим этувчи жаҳон чемпионатига астойдил тайёргарлик кўришяпти.
Изоҳ (0)