Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. ЖАР стадионида бўлиб ўтган беллашувда вакилларимиз рақибларидан ҳам маҳорат, ҳам тажриба бобида устун эканлигини яна бир бор амалда намойиш қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Учрашувдаги ҳисобни «Бунёдкор» футболчиси Элдор Шомуродов очди. Иккинчи бўлимнинг бошидан ҳисоб тенглашган бўлса ҳам, Ўзбекистон ғалаба тўпини барибир киритишга муваффақ бўлди.
Ўйиннинг 79-дақиқасида Миржамол Қосимов жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди ва Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам ғалабани қўлга киритди.
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Янги Зеландия U-20 - 2:1
Гол: Элдор Шомуродов 20, Миржамол Қосимов, 79 — А.Руфер, 48
Изоҳ (0)