АҚШнинг Миннесота штатидаги Кейл округи ҳудудидан ўтган US 10 федерал трассасида 1979 йилда ишлаб чиқарилган енгил двигателли Mooney M20K самолёти Ford Fusion седани билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Қайд этилишича, учувчи двигателдаги носозлик туфайли самолётни фавқулодда қўндиришга мажбур бўлган. Бортда 57 ёшли учувчининг жияни ҳам бўлган. Уларга ва Ford ҳайдовчисига ҳеч қандай зарар етмаган.
Самолёт Шимолий Дакота штатидаги Минота аэропортидан учиб, Миннесота шимоли-ғарбида жойлашган бошқа аэропортга кетаётган бўлган. Парвоз вақтида двигатель ишламай қолгач, учувчи уни йўлда қўндиришга уринган ва шу вақтда Ford билан тўқнашган.
Изоҳ (0)