Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

5 апрель куни Шанхайнинг The Paper нашри Samsung компанияси Шанхайдаги тадбирда марка ишқибозлари сифатида қатнашиши учун бир неча юз кишини ёллагани ҳақида хабар берди. Бироқ Корея компанияси расмий блогида ушбу маълумотни рад этди, деб ёзади TJournal.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

The Paper хабарига кўра, Шанхайда Samsung Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари сотувининг бошланишига ташриф буюрган минг кишининг 400—500 нафари махсус ёлланган бўлган, уларнинг ҳар бирига 30 юандан пул тўланган.

Бундан ташқари, Samsung ОАВ билан суҳбатлашиб, янги смартфонларга катта қизиқиш билдираётгани ҳақида гапириш учун яна 30 нафар «профессионал фанатлар»ни ёллаган. Уларга эса 50 юандан ҳақ берилган.

Ўз расмий баёнотида Samsung The Paper хабарини «мутлақо асоссиз ва чалғитадиган» деб атади. Компания ёзишича, тадбирга 1100 дан ортиқ киши келган: уларга ҳақиқатан таклифномалар жўнатилган, бироқ ҳеч бирига пул тўланмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди