Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо Марказий Америкадаги кичик Белиз давлати соҳилида жойлашган ўзига қарашли оролда экологик орол қуришни бошлади, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Экокурорт қурилишида Ди Каприо билан биргаликда нью-йорклик лойиҳачи Пол Сциалла ҳам иштирок этмоқда. Бундан ташқари, у дизайнерлар, олимлар, муҳандислар ва ландшафт меъморларидан жамоа тузган. 2018 йилда очилиши режалаштирилаётган мажмуада ижарага бериладиган 68 та вилла ва қиймати 5−15 миллион доллар бўладиган 48 та шахсий уй бўлади.
Қайд этилишича, Белизга биринчи марта 2005 йилда келган актёрга мамлакатнинг ўзи, сувости дунёси ва қадимий ибодатхоналари ёқиб қолган ҳамда тез орада 42 гектар майдонга эга кимсасиз Блекадор Ки оролини 1,75 миллион доллар эвазига сотиб олган.
Изоҳ (0)