Ўзбекистон делегациясининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Яшин Хидиров раҳбарлигида ФАО (БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти)нинг Анқарадаги Марказий Осиё бўйича субминтақавий бўлинмасига ташрифи давомида 1,596 миллион долларлик тўртта шартнома имзоланди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Жумладан, Ўзбекистон ва ФАО ўртасида чигирткага қарши курашиш бўйича 600 минг долларлик, балиқчиликни иқлим ўзгаришига мослаштириш чоралари лойиҳаси бўйича 371 минг долларлик, ер ресурсларидан минтақвий фойдаланиш лойиҳаси бўйича 200 минг долларлик шартномалар имзоланган.
Шунингдек, томонлар Марказий Осиёдаги миллий фитосанитар хизматларини такомиллаштириш бўйича умумий бюджети 425 миллион долларга тенг келишувни имзолаган.
Изоҳ (0)