Навоий вилояти Қизилтепа туманида фаолият олиб бораётган «Барҳаёт қурилиш» хусусий корхонасига 2013-2014 йилларда раҳбарлик қилган шахс ўз мажбуриятларини унутди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» нашри.
У 37 миллион 488 минг сўмлик харидоргир маҳсулотларни нақд пулга сотиб, ундан тушган пул маблағларини назорат-касса машинасидан ўтказмади. Маблағларни банк муассасасига топширмай, ўз мақсадлари йўлида ишлатиб юборди.
Шунингдек, унинг корхона амалга оширган фаолияти ДСИга топширадиган ҳисоботларда камайтириб кўрсатиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган 70 миллион 860 минг сўмлик солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бош тортгани маълум бўлди.
Суд қонунбузарга нисбатан одилона ҳукм чиқарди, дейилади манбада.
Изоҳ (0)