Тошкентдаги муҳташам «Ўзбекистон» спорт мажмуасида узоқ кутилган нуфузли мусобақа – қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Аввалига Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси президенти Собир Рўзиев иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда Оммавий ахборот воситалари ҳодимлари мусобақа юзасидан, шунингдек, ушбу спорт турининг дунё миқёсида ривожланиб бориши борасидаги ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди. Шундан сўнг жаҳон чемпионатининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионати баҳсларини қиличбозликнинг шпага йўналиши вакиллари бошлаб беришди. Кечанинг ўзида дастлабки ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Руминиялик Александра Предеску ва кореялик Ким Муеонки олтин медалларни қўлга киритишди.
Қизлар. Шпага
1. Александра Предеску (Руминия)
2. Кинга Над (Венгрия)
3. Элвира Мартенсонн (Швесия)
3. Алла Гришук (Украина)
Ўсмирлар. Шпага
1. Муеонки Ким (Жанубий Корея)
2. Якуб Юрка (Чехия)
3. Бенсе Bendэ (Венгрия)
3. Лоис Беаулеау (Канада)
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати «Ўзбекистон» спорт саройи ҳамда Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар республика ихтисослашган олимпия захиралари спорт мактаби мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Ўсмирлар (17 ёшгача) ва ёшлар (21 ёшгача) жаҳон чемпионати медаллари учун баҳс олиб боришяпти.
Изоҳ (0)