«Барселона» клуби бош мураббийи Луис Энрике «Сельта»га қарши Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинида жамоа ҳужумчиси Лионель Мессига умид билдириши мумкин, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Аргентина терма жамоаси футболчиси Испанияга келиши билан тиббий кўрикдан ўтди ва хулосалар уни майдонга туша олишини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Мессига ўнг оёқ товон қисмининг жароҳати ташхиси қўйилган эди. Футболчи уни «Манчестер Сити»га қарши ўйинда орттириб олганди.
Аргентина терма жамоаси сафида у ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмади.
Изоҳ (0)