Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 15 минг доллардан иборат турнир ўзининг қизғин палласига кирди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ушбу мусобақанинг яккаликдаги иштирокини биринчи даврадаёқ якунлаган Сабина Шарипова жуфтликлар баҳсида муваффақиятли одимлаяпти. Ўзбекистонлик теннисчи кеча кореялик дугонаси Су Жеонг Жанг билан бирга чорак финалда мусобақанинг биринчи тартиб рақамли мезбон теннисчилари опа-сингил Варатчая ва Варуня Вонгтеанчайларни 3:6, 6:2, тай-брекда 10:3 ҳисобида мағлуб этишди.
Энди Шарипова ва Жанг финал чиптаси учун турнирнинг учинчи рақамли жуфтлиги, япониялик теннисчилар – Мияби Иноуэ ва Акико Омаэга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)