Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сўрови билан Жанубий Қозоғистон вилоятида Қирғизистоннинг собиқ муфтийси қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Knews.kg».
«29 март куни Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Раҳматулла Эгембердиевни вақтинчалик ҳибсда ушлашга санкция берилди», − деди Сариағаш тумани судьяси Берик Каипов.
Судьянинг такидлашича, собиқ муфтий Қирғизистонни сиёсий сабаблар туфайли тарк этишга мажбур бўлганини ва Қозоғистондан бошпана сўрашни мўлжаллаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)