Буюк Британияда 28 карра «дунёнинг энг хунук аёли» унвони соҳибаси Энн Вудс 67 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Metro.
Вудс Буюк Британияда ва дунёда юзни бужмайтириш бўйича чемпионатларнинг доимий иштирокчиси ва ғолибаси сифатида танилган. У «дунёнинг энг хунук аёли» деб биринчи марта 1977 йилда, сўнгги марта 2010 йилда топилган. Шунингдек, беш марта иккинчи ўринни эгаллаган.
Қайд этилишича, чемпионат Нордон олмалар ярмаркаси доирасида ташкиллаштириб келинади. Бу дунёдаги энг қадимий кўнгилочар тадбирлардан бўлиб, 1267 йилдан буён Эргемонт шаҳрида ўтказиб келинади.
Изоҳ (0)