АҚШнинг Техас штатида лотерея ўйинида 500 доллар ютиб олган 46 ёшли эркак ютуқни бўлишишни истамай, ўз қайлиғини отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Қайд этилишича, аёл ундан лотерея ютуғини бўлишишни сўраган, эркак бунга жавобан унга қарата ўқ узган. Шундан кейин тўппончани ўзига қаратиб, ўз жонига қасд қилган.
Оғир жароҳат олган аёл полицияга қўнғироқ қилишга улгурган, бироқ шифохонага олиб борилгач, вафот этган. Маълум қилинишича, лотерея ютуғи соҳиби аввал ҳам қайлиғига ҳужум қилгани учун қамоқда ўтириб чиққан.
Изоҳ (0)