3 апрелдан 4 апрелга ўтар кечаси сўнгги юз йил ичидаги энг қисқа Ой тутилиши кузатилиб, Ой беш дақиқа давомида қизғиш тусда бўлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
NASA олимларининг ҳисоблашича, Ой тутилиши Гринвич вақти билан эрталабки соат 9 да (Тошкент вақти билан кундузги 13 да) бошланиб, 11:57 да (Тошкент вақти билан 15:57) да тўлиқ босқичга киради ва бу атиги беш дақиқа давом этади.
«Қонли Ой» ҳодисасини Россия Узоқ Шарқи, Шарқий Сибирь, Шарқий ва Жануби-шарқий Осиё, АҚШ, Канада, Мексика ва Австралия аҳолиси кузатиш имконига эга бўлади.
Изоҳ (0)