Шу йилнинг 29 март куни Шанхайда фигурали учиш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда Ўзбекистон номидан Миша Ге қатнашди ва барча иштирокчилар билан селфига тушди, деб хабар беради «Uz24.uz».
Қайд этилишича, ушбу сурат бошқа фигурачиларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам кенг тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, 23–29 март кунлари Хитойда ўтказилган фигурали учиш бўйича Жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасидаги баҳсларда 21 мамлакатдан 47 нафар спортчи қатнашди. Улар орасида Юдзуру Ханю, Денис Тен, Максим Ковтун, Хавер Фернандес каби таниқли фигурачилар ҳам бор эди. Миша Ге жами 234,8 балл тўплаб, 6-ўринни олишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)