Нигерия сайлов комиссияси генерал Муҳаммаду Бухарини мамлакат президентлиги учун сайловлар ғолиби деб эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
У жами 15 миллион 424 минг 921 та овоз тўплаган, рақиби Гудлак Жонатанга эса 12 миллион 853 минг 162 нафар сайловчи овоз берган. Президентлик сайлови 28 март куни бўлиб ўтган.
Бу демократик сайловлар натижасида ҳокимият мухолифат қўлига ўтган Нигерия тарихидаги илк ҳолат экканлиги қайд этилган. 2010 йилдан буён Нигерияни бошқариб келаётган Гудлак Жонатан рақибини ғалаба билан табриклаб, сайловлар ҳаққоний ўтганини тан олган.
Изоҳ (0)