«Дарё» нашри шов-шувлардан чарчаган муштарийлар учун оддий, шов-шувсиз хабарлар сайти «Шов-шувсиз»ни ишга туширди.
«‘Дарё’да ёритилаётган хабарларнинг ўта шов-шувли эканидан нолиган муштарийларимиздан кўплаб мактублар оламиз. Шу сабабли оддий, шов-шувсиз хабарлар сайтини ишга туширишга қарор қилдик», — деди сайт раҳбари Фарҳод Файзуллаев.
Ушбу ўзига хос сайтда кундалик ҳаётимизда ҳар куни учрайдиган оддий янгиликлар, ҳеч қандай шов-шувга сабаб бўлмайдиган хабарлар бериб борилади. Умид қиламизки, «Шов-шувсиз» сайти тез орада ўз муштарийларига эга бўлади.
«Шов-шувсиз» билан сиз нафақат ҳар куни бўлиб ўтадиган оддий воқеаларни бошингиздан ўтказасиз, балки уларни ўқиб ҳам борасиз. Жумладан, қуёш чиққани ва ботгани, ҳаёт давом этаётгани ҳақидаги хабарларни энг биринчи бўлиб айнан шу сайтдан топасиз.
Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир йил аввал «Дарё» таъсисчилари универсал севимли портал™ —Kulmak.uz®ни ишга туширган эди. Бир йил давомида сайт жуда оммалашиб, унинг муштарийлари сони кун сайин ортиб бормоқда.
Изоҳ (0)